Польша чегарадаги инқирозда Беларусни айблади

22:50 15 Октябр 2021 Дунё
655 0

Варшаванинг даъво қилишича, Беларусь ҳукумати ва компаниялари Яқин Шарқдан Европага ноқонуний муҳожирларни ташишдан ўн миллионлаб евро даромад олган.

Польша раҳбарияти Минскни атайлаб миграцион инқирозни қўзғатишда айбламоқда. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.

Ички ишлар бўйича Еврокомиссар Илва Ёханссон Литва, Латвия ва Польшанинг Европа Иттифоқидаги элчилари иштирокида миграция масалалари бўйича йиғилиш ўтказаётганини эълон қилди. Польша Сейми арафасида чегарада панжара қуриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Мухолифат бу ҳужжатни рад этишни талаб қилди. Август ойининг бошидан буён 16 мингдан ортиқ муҳожир Беларусь ҳудудидан Польша чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.

Ҳозирги кунда 1300 га яқин одам Польшадаги махсус марказларга жойлаштирилган. Айтилишича, сўнгги бир неча ҳафта ичида чегарада беш муҳожир ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?