Покистоннинг собиқ бош вазири терроризмда айбланмоқда

14:20 22 Август 2022 Дунё
764 0

Фото: The Times of India

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонга қарши терроризмга қарши қонун бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Бунга Хоннинг шанба куни Исломободдаги чиқиши сабаб бўлган. Унда у полиция ва судьяни судга бериш ниятида эканлигини маълум қилган ва ҳибсга олинганидан кейин яқин ёрдамчиси қийноққа солинганини даъво қилган.

Суд судьяси Али Жавед Исломободдаги митингда бўлган ва Хон Покистон полицияси бош инспектори ва бошқа судьяни танқид қилганини эшитганини айтган. Унинг гувоҳлиги Хонга қарши айбловлар билан ҳисоботга киритилган.

The Guardian нашрининг ёзишича, собиқ бош вазир ҳозирча ҳибсга олинмаган ва унга қўйилган айбловларга жавоб бермаган. Нашрнинг ёзишича, Хон бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Имрон Хон бошчилигидаги партия собиқ ҳукумат раҳбари тарафдорлари «полиция унга етиб боришига йўл қўймаслик» учун унинг уйини ўраб олгани акс этган видеони эълон қилди. Душанба куни эрталаб юзлаб одамлар ҳали ҳам у ерда экани хабар қилинмоқда.

Исломободдаги митингдан сўнг Покистон матбуот хизмати телеканалларга Хон иштирокидаги жонли кўрсатувларни кўрсатишни тақиқлади. Шу билан бирга, унинг партияси YouTube ва Facebook’да жонли эфирга чиқишга ваъда берди. Бироқ, кўплаб покистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир кун аввал видеохостингга киришда муаммолар борлиги ҳақида хабар беришди.

Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон ишончсизлик вотуми ортидан лавозимидан четлаштирилган эди. Миллий мажлиснинг 342 депутатдан иборат 174 нафар аъзоси Хонга қарши овоз берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер