Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 820 киши ҳалок бўлди

13:30 23 Август 2022 Дунё
628 0

Фото: AFP

Покистонда июнь ойи ўрталаридан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида 820 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Ҳалок бўлганлар орасида 304 нафар бола ва 178 нафар аёл бор. Улар асосан тошқинлардан кучли зарар кўрган ҳудудларда яшаган. Яна 1315 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Жануби-ғарбий Балужистон вилояти энг кўп жабрланган ҳудуд бўлиб қолмоқда, турли бахтсиз ҳодисаларда 225 киши ҳалок бўлди, 95 киши жароҳат олди.

Мамлакат бўйлаб сув тошқинлари оқибатида 2886,9 километрга яқин йўл, 129 та кўприк ва 50 та савдо дўконини сув олиб кетди. Тахминан 504 321 бош чорва нобуд бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер