Покистон ва Афғонистон чегарасида отишма юз берди. Қурбонлар бор

18:02 14 Сентябр 2022 Дунё
615 0

Архив сурат

Жорий йилнинг 14 сентябрга ўтар кечаси Покистон ва Афғонистон чегарасида отишма юз берди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар тарқатди. Манбага кўра, ҳар икки томондан ҳам қурбонлар бор.

Покистон Қуролли кучлари томонидан берилган баёнотга кўра, Афғонистон чегарасидан ўққа тутилиши натижасида 3 нафар Покистон аскари ҳалок бўлган. Қайд этилишича, «Толибон» Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Куррам туманидаги чегара постига қарата ўт очган.

Ўз навбатида, «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумати покистонликларнинг чегара яқинида назорат-ўтказиш пункти қуришига йўл қўймасликка уринаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, масалани муҳокама қилиш учун бир неча киши яқинлашганидан кейин Покистон ҳарбийлари отишмани бошлаган. «Толибон» орасида қурбонлар сонига аниқлик киритилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер