Покистон «Толибон»га хавфсизлик хизматини тайёрлашга ёрдам беришни ваъда қилмоқда

03:29 23 Сентябр 2021 Дунё
731 0

Фото: AP

Покистон Афғонистоннинг янги ҳукуматига хавфсизлик хизматини тайёрлашда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Покистоннинг Кобулдаги элчиси Мансур Аҳмад Хон айтиб ўтди.

«Биз, Афғонистон ҳукуматига хавфсизлик хизматини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрмиз. Аммо буларнинг барчаси Афғонистон ҳукуматига боғлиқ», деди дипломат.

Унга кўра, Исломобод ҳар қандай ҳолатда агар «Толибон» ҳаракати буни истаса Кобулнинг эҳтиёжларини қондиришга тайёр.

Афғонистон масаласида Покистон Хитой ва Россия ҳамкорликда ишламоқда. Хусусан, 16 сентябрь куни Покистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Шоҳ Маҳмуд Қурайши ва Сергей Лавров томонидан тегишли битим тузилган. Бундан ташқари, 21 сентябрь куни Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла Россия, Хитой ва Покистон музокарачилари билан учрашиб, Афғонистондаги вазият, мамлакат келажаги ва давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни муҳокама қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?