Пойтахтимизда дипломатик ваколатхоналар ўртасида ХХ маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали бўлиб ўтмоқда

18:20 18 Май 2024 Жамият
294 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Бугун пойтахтимиздаги Беруний майдонида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ўртасида ХХ маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси томонидан Олмазор туман ҳокимлиги ва «Diplomatic Woman's&Spousesʼ club Tashkent» клуби билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Фестивалнинг асосий мақсади дунё маданиятлари хилма-хиллиги билан танишиш, янги анъаналарни кашф этиш ва, албатта, хайрия ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?