Пойтахтдаги савдо марказларидан минглаб одамлар эвакуация қилинди

Иллюстратив фото
Россия пойтахти Москва шаҳридаги ўндан зиёд савдо марказидаги минглаб одамлар портлаш хавфи ҳақидаги хабардан сўнг эвакуация қилинган.
ТАСС хабарига кўра, тезкор хизматлардан 10дан ортиқ савдо марказларидаги портлаш хавфи ҳақида хабар келиб тушган. Шу боис бинолардан бир неча минг киши кўчирилган.
“Миналаштирилган” савдо марказлари ичида “Цветной”, “Атриум”, “Мегаполис”, “Капитолий”, “Горбушкин двор” кабилар бор.
Айни пайтда савдо марказларида полициячилар ва кинологлар иш олиб боришяпти. Улар ҳудудни текширишмоқда.
Россияда худди шундай ёлғон хабарлар тўлқини охирги марта 2017 йил декабрь ойида кузатилган эди. Ўшанда телефончи террорчилар “ҳужуми” туфайли қарийб 4 мингта объектдан 2,6 млн. киши эвакуация қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг