Пойтахтда бошланган соғломлаштириш акцияси доирасида шаҳар аҳолиси учун тиббий кўрик ва сайёр қабуллар ташкил этилади

16:24 25 Август 2022 Жамият
182 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари, юртимизда яшовчи беморлар ҳузурига энг малакали шифокорлар, етакчи тиббиёт олимларининг ўзлари кириб бораётгани сифатли тиббий хизматни “маҳаллагача тушириш”, уни одамларга янада яқинлаштиришга хизмат қиляпти.

Мамлакатимизнинг қатор вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари, жами 150 нафардан иборат махсус гуруҳнинг бу галги манзили — Тошкент шаҳри.

Пойтахтимизда истиқомат қилаётган 2 миллион 860 мингдан зиёд аҳолига бугунги кунда 211 та тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатади. Шундан 167 тасини Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги, қолган 44 тасини эса республика ихтисослаштирилган марказлари ва клиник шифохоналари ташкил этади.

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер