Пневматик тўппончадан ўқ отишда Барчинойга тенг келадигани топилмади

Мудофаа вазирлигига қарашли “Тонг” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Соғлом авлод – Ватанимиз келажаги” шиори остида 8 йўналиш бўйича спортакиада ўтказилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакили майор Владимир Калюжныйнинг таъкидлашича, болакайлар футбол, волейбол, дартс, армрестлинг, бадментон, арқон тортиш, стол тенниси ва пневматик тўппончадан ўқ отиш мусобақаларида куч синашган.
Спартакиаданинг очилиш маросимида Чирчиқ олий танк қўмонданлик-муҳандислик билим юрти курсантларининг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига аъло кайфият бахш этди.
Ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда кубок, медал ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Жумладан, пневматик тўппончадан ўқ отишда Барчиной Нажмиддиновага тенг келадигани топилмади, Абдумалик Абдуваҳобов армрестлинг йўналишида фаоллиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган бўлса, Зокиршох Абдумавлонов стол тенниси бўйича 3-ўрин соҳиби бўлди.
Спартакиада хақиқий байрамга айланиб, болакайларга катта завқ-шавқ бағишлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг