Пневматик қурол ва гильзаларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, ўқотар қурол, ўқ дорилар, пневматик, сигнал берувчи, ўз-ўзини ҳимоя қилиш қуролларини тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз олиб юриш, реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан Қозоғистон Республикасидан пиёда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтказилганида, унда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва божхона назоратига тақдим этилмаган 1 дона “СРМ-177 CAL 4.5 mm” ёзувли газ балонли пневматик тўппонча ва 1 дона тўппонча кабураси борлиги аниқланди.
Ҳудди шундай яна бир ҳолатда, “Довуд-ота” чегара божхона постига Россия Федерациясидан кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Лада Гранта” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, унда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, жами 50 дона ов гилзалари ва 1567 дона гилза учун капсюльлар, шунингдек 2 дона “Police” номли электрошокерларнинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши ҳолатига чек қўйилди.
Маълумот ўрнида, жорий йил бошидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан жами 6 та пневматик тўппонча ва 1 та пневматик милтиқ ўқотар қуролларининг, шунингдек, 338 та гильза ва 3067 дона капсюлларнинг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда кириб келишининг олди олинди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг