Пиротехника ва тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

13:35 21 Декабрь 2022 Жамият
336 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилоятидан келган О.Ю.нинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, жами 243 дона «Зимний лес», «Новый век», «Волк», «Карнавалная ноч» ва «Суппер праздник» номли умумий баҳоси 33,9 млн сўмлик пиротехника буюмлари ҳамда қиймати 31,8 млн сўмлик 2 970 қути «Милано» ва 460 қути «Зумрет» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?