Пешкуда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

10:44 28 Октябр 2021 Жамият
206 0

Фото: Халқ сўзи

Бухоро вилояти Пешку туманида рақамли технологиялар ўқув маркази ўз ишини бошлади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, IT-park Бухоро филиали раҳбарлари ҳамда иқтидорли ёшлар қатнашдилар.

Пешку Бухоронинг чекка гўшаларидан саналади. Ахборот технологияларига қизиқиши юқори бу ерлик ёшларнинг билим олиш учун вилоят марказига қатнаши анча-мунча вақт ва маблағни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан мазкур ўқув марказининг бевосита туманнинг ўзида очилгани айни муддао бўлди. Эндиликда маҳаллий ёшларнинг дастурлаш, роботехника каби бозоргир йўналишларда мустаҳкам амалий кўникмаларга эга бўлишлари, инновацион ишланмалар яратишлари учун имкониятлар юзага келди.

Айтиш жоизки, вилоятда фаолият юритаётган рақамли технологиялар ўқув марказлари сони ўн биттага етди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?