Перуда аёл ўзининг дафн маросимида қайта тирилди

18:41 11 Май 2022 Дунё
1124 0

Фото: ATV Noticias/YouTube

Перуда аёл ўзининг дафн маросимида қайта тирилган.  Бу ҳақда маҳаллий "Oddity Central" ахборот манбаси хабар бермоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл тобут қопқоғини тақиллата бошлаган.

Роза Каллака автоҳалокатга учраган. Ушбу фожиа оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмган. Роза ҳам оғир тан жароҳати олиб, ҳушидан кетган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар уни ҳам вафот этган, деб ўйлашган. Аёлнинг қариндошлари шифокорларга ишониб, дафн маросимини имкон қадар тезроқ ташкил этишга қарор қилишади.

Дафн маросими чоғида Роуз бирдан тобут қопқоғини тақиллата бошлаган ва у ерда йиғилганларни чўчитиб юборган. Қариндошлари аёлни деярли тириклайин кўмиб юборишаётгани англаб, уни касалхонага олиб боришади.

Афсуски, шифокорлар Розани қутқара олмадилар. У бир неча соатдан кейин вафот этади. Энди аёлнинг оиласи бепарволик кўрсатган айбдор шифокорларни жазолашни сўрамоқда. Марҳумнинг яқинларининг сўзларига кўра, аёлни қутқариб қолиш мумкин эди.

Полиция воқеа юзасидан тергов бошлаган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер