Пенальтини энг аниқ амалга оширадиган футболчи маълум бўлди. У Месси ҳам, Роналду ҳам эмас

19:12 01 Май 2020 Спорт
1025 0

Иллюстратив сурат

Пенальтини энг аниқ амалга оширган футболчи маълум бўлди. У Месси ҳам, Роналду ҳам эмас

Испаниянинг “Marca” нашри машҳур футболчиларнинг пенальтини аниқ бажариш борасида статистикани тақдим этди.

Унга кўра, Эден Азар ва Карим Бензема (“Реал Мадрид“) фаолияти давомида ўн бир метрлик жарима зарбаси (пенальтини) энг аниқ бажарган футболчилар экан.

Хусусан, Азар фаолияти давомида 56 та пенальтидан 49 тасини аниқ бажарган, етти марта хато қилган. Унинг бу борадаги аниқлик кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этган.

Карим Бензема 17 та пенальтидан 15 тасини голга айлантирган. У икки бор мўлжалдан адашган. Унда ҳам аниқлик кўрсаткичи 88 фоиз.

Машҳур футболчилардан Криштиану Роналдуда (“Ювентус“) бу кўрсаткич 85, Лионель Мессида эса (“Барселона“) 77 фоизни ташкил этган.

Криштиану Роналду фаолияти давомида 143 марта пенальти тепган ва шундан 121 тасини голга айлантирган. Лионел Месси 115 та пенальти тепиб, 89 та гол урган.

Бу борада бошқа машҳур футболчиларнинг  кўрсаткичларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Гарри Кейн (“Тоттенхем”) 44та пенальтида 37 гол, 7 та ноаниқ. Аниқлик 84%

Луис Суарес (“Барселона”) 49 та пенальтидан 40 та гол, 9 та ноаниқ. Аниқлик 82%

Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”) 16 та пенальтидан 13 гол, 3 та ноаниқ. Аниқлик 81%

Неймар (ПСЖ) 64 та пенальтидан 51 та гол, 13 та ноаниқ. Аниқлик 80%

Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”) 59 та пенальтидан 46 та гол, 13 та ноаниқ. Аниқлик 78%

Антуан Гризманн (“Барселона”) 25 та пенальтидан 17 та гол, 8 та ноаниқ. Аниқлик 68%.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер