Пекинда «Тараққиёт Стратегияси» маркази томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотларга бағишланган брифинг ўтказилди

Мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонасида «Тараққиёт Стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирокида Ўзбекистондаги янгиланишлар жараёни, хусусан конституциявий ислоҳотларга бағишланган брифинг ўтказилди.
Тадбирда Хитойнинг етакчи таҳлилий марказлари экспертлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Иштирокчиларга мамлакатимизда сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг Ўзбекистоннинг ривожланиши учун бўлган аҳамияти ёритиб берилди.
Ушбу ислоҳотларнинг марказида, энг аввало, инсон қадр-қиммати, манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тургани алоҳида таъкидланди. Шу аснода йиғилганларга ўзгартишлар киритилаётган Конституцияда инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, экологик ҳуқуқлар, таълим ва ёшларни қўллаб қувватлаш, парламент ролини янада кучайтириш каби кўплаб йўналишларда кўзда тутилган янги ўзгаришлар ҳақида ахборот берилди.
Иштирокчилар Ўзбекистондаги ислоҳотлар мамлакатнинг барқарор ва жадал тараққиётини таъминлашга хизмат қилаётганини эътироф этишар экан, бу жараёнлар ўз навбатида минтақавий ривожланиш учун ҳам катта ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлашди.
Брифинг давомида иштирокчилар Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди
- “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
- “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити. Иккинчи кундан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи самарали бўлди
- Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг