Пекин Украинадаги вазиятдан Хитойга зарар етказиш учун фойдаланилса, жавоб қайтариш билан таҳдид қилди

20:22 10 Июнь 2022 Дунё
1047 0

Архив сурат

Агар Украинадаги вазиятдан Хитойга зарар етказиш учун фойдаланилса, Хитой жавоб қайтаради. 

Сингапурда ташкил этилган «Шангри-Ла мулоқоти» хавфсизлик масалалари бўйича халқаро конференцияси якунлари бўйича Хитой мудофаа вазирлиги расмий вакили Ву Цян маълум қилди. Ушбу конференцияда Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ ва АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашган.

«Музокаралар чоғида Хитой томони Украина масаласида ҳамиша холис ва адолатли позицияни эгаллаб келганини, шунингдек, тинчликка кўмаклашиш ва музокараларни олға силжитиш учун фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширганини таъкидлади», дейди Цян.

Шунингдек, Ву Цян агар Украина муаммоси Хитой ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиш учун баҳона сифатида фойдаланилса, кучли қарши чоралар кўрилиши билан таҳдид қилди.

Аввалроқ, Малайзия бош вазири Исмоил Сабри Яқуб «Nikkei» газетасига берган интервьюсида Хитойни Украинадаги инқироздан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмасликка, Жанубий Хитой денгизидаги ўз позициясини мустаҳкамламасликка чақирган эди. «Нафақат Хитой, балки бошқа йирик давлатлар ҳам Жанубий Хитой денгизида ҳукмронлик мавқеига эга бўлмасликлари керак», дейди Малайзия бош вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер