Педагогика университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди

20:12 28 Июль 2021 Жамият
404 0

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун касбий ижодий имтиҳонлар бошланди.

Жорий йилнинг 28 июль санасидан бошлаб касбий (ижодий) имтиҳонлар Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқий таълим, Жисмоний маданият йўналишлари бўйича бошланди.

Ижодий имтиҳонлар Чилонзор туманида жойлашган университетнинг бош биноси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳонлар ўтказилишидан олдин абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатган телефон рақамига СМС хабарнома юборилиб, уларга имтиҳон ўтказиш санаси, жойи ва вақти маълум қилинган.

Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир имтиҳон ўтказиш жойи кузатув камералари билан жиҳозланди ва ота-оналар учун фарзандларининг имтиҳон топшириш жараёнини https://imtihon.edu.uz/Toshkent/25 ҳавола орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Касбий (ижодий) имтиҳон топшираётган абитуриентлар тиббиёт ниқоби ва қўлқопи, ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?