Парламентлараро иттифоқнинг бюджети ижроси кўриб чиқилди

12:35 04 Октябр 2022 Сиёсат
258 0

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Парламентлараро иттифоқнинг молия бўйича қуйи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро иттифоқнинг вице-президенти, Ижроия қўмитаси аъзоси A.Саидов иштирок этди.

Йиғилишда Бош котиб М.Чунгонг, Парламентлараро иттифоқнинг молиявий масалалар бўйича қуйи қўмитаси раиси С.Видегрен иштирокчиларга 2022 йилга мўлжалланган молиявий фаолият, Парламентлараро иттифоқ бюджетининг жорий ҳолати, аъзолик бадаллари ва ихтиёрий бадаллар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, тадбир давомида Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан 2023 йилги бюджет тасдиқланди ва истиқболдаги вазифалар — самарали ва ваколатли парламентларни қуриш, инклюзив ва вакиллик парламентларини ривожлантириш, барқарор ва инновацион парламентларни қўллаб-қувватлаш, парламентнинг жамоавий ҳаракатларини ҳамда Парламентлараро иттифоқ масъулиятини кучайтириш белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер