Паркентлик аёллар нимадан норози?

18:53 21 Январь 2022 Жамият
441 0

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент вилояти, Паркент тумани санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш хизмати ходимлари ишсиз қолаётгани юзасидан мурожаат йўллаган эди.

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

2021 йил 6 июндаги «Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорга асосан Ангрен шаҳридаги Красногорск қўрғонининг ер чегаралари Тошкент вилоятининг Паркент тумани тасарруфига ўтказилган.

Натижада ҳудудда фаолият юритиб келган санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш хизматининг Ангрен шаҳар бўлими, Красногорск қўрғони шифохонаси, "Красногорск шаҳаргаз" бўлими фаолияти тўхтатилиб, 60 дан ортиқ ходим ишсиз қолган. Ушбу масала юзасидан Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик қўмитаси раиси М.Қодирхонова тиббиёт ходимлари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Мурожаат қўмита томонидан назоратга олиниб, ҳолат тегишли вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўрганилмоқда.

Бу ҳолат бўйича қўшимча ахборот эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?