Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

21:56 18 Июль 2021 Жамият
781 0

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, «Паркент-Кумушкон» йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. "HOVO" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:

1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги «ГАЗ-24»;
2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги «Спарк»;
3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги»Нексия»;
4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги «Спарк»;
5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги «Ласетти»;
6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги «Газел»;
7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, «ВАЗ-2106» русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер