Париж-2024 волонтёрлик дастури учун аризалар топшириш бошланди
Волонтёрлар учун ариза топшириш жорий йилнинг 22 март куни очилди ва 2023 йил 3 май куни ёпилади. Ушбу дастур бутун дунё бўйлаб очиқ ва хоҳловчилар унда ўз аризаларини қолдиришлари мумкин.
Таъкидлаш керакки, 2024 йил 26 июлдан 11 августгача бўлган Олимпия ўйинлари ҳамда 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари давомида жами 45 000 нафар волонтёр тарихий лаҳзаларни ўз кўзлари билан кўриш ва ўйинларни ичкаридан ҳис қилиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу 45 000 нафар волонтёр Франциянинг турли жойларида Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг барча расмий майдонларида жойлашган бўлиб, тадбирни ўтказишнинг барча соҳаларида муҳим роль ўйнайди.
Жумладан, томошабинлар ва аккредитациядан ўтган шахсларни кутиб олиш ва уларга йўл кўрсатиш, спорт делегацияларига ёрдам бериш, ҳамроҳлик қилиш, спортчиларни мусобақалар ўтказиладиган жойларга ва матбуот анжуманларига олиб бориш, аккредитациядан ўтган шахсларни ташиш, вақтни ҳисобга олиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жиҳозларни тақсимлашда иштирок этиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг