Паралимпия ўйинлари очилишида кимлар байроқдоримиз бўлиши маълум қилинди

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон паралимпия спорт делегацияси аъзолари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жўнаб кетишди. Шу муносабат билан Миллий паралимпия қўмитасида вакилларимизни тантанали кузатиш маросими ташкил этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов пара енгил атлетикачиларимиз – Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида ватанимиз шарафини 48 нафар пара атлет ҳимоя қилишади. Улар жами 55 та медаль учун курашади. Мусобақа эса шу йил 24 августдан 5 сентябрга қадар ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг