Пара таэквондочиларимиз жаҳон саҳнида янги саҳифа очишди
Мексиканинг Варекрус шаҳри мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.
Жумладан, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Асад Тоштемиров олтин, -70 кг вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўштириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова олтин, эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Лутфулло Қодиров бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, жами 4 та медаль қўлга киритган терма жамоамиз сайёрамизнинг 72 давлати иштирок этган дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритиб, тарихий натижани қайд этишди.
Яна бир эътиборли жиҳати, терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев жаҳон чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди ва махсус кубок билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг