Пара таэквондочиларимиз Осиё очиқ чемпионатида 11 та медаль қўлга киритишди

10:19 11 Сентябр 2023 Спорт
418 0

Жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида пара таэквондо буйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза, жами 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида 2-ўринни эгаллашди.

Терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди ва махсус кубок билан тақдирланди.

Олтин
1. Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)
2. Асад Тоштемиров (-80 кг)
3. Гулжаной Наимова (+65 кг)

Кумуш
1. Қудрат Хайдаров (-63 кг)
2. Асад Анваров (+ 80кг)
3. Камола Жураева (-57 кг)

Бронза
1. Кудратилло Суннатов (-58кг)
2. Зухриддин Тохиров (-63 кг)
3. Асил Ҳусанов (-70 кг)
4. Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг)
5. Зиёда Исоқова (-47 кг).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?