Пақилдоқлар пақилламайдиган бўлди

14:38 22 Ноябрь 2022 Жамият
278 0

Янги йил байрами яқинлашиб келар экан, ҳудудларда пиротехника воситаларини ноқонуний айлануви ҳам бошланади. Шу каби ҳолатлардан бири божхоначилар томонидан Сурхондарё вилояти “Дарбанд” ЙПХ масканида тўхтатиб қолинди.

Кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олинган маълумотга асосан, вилоят ДХХ ва Йўл патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир натижасида Денов туманида яшовчи фуқаро Ж.А. бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси Бойсун тумани “Дарбанд” ЙПХ масканида холислар иштирокида тўхтатилиб, хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда автотранспорт воситаси юкхонаси ичида қиймати 122 миллион 175 минг сўм бўлган 814 блокда 407 250 дона “Британик” номли ва қиймати 72 миллион сўм бўлган 480 блокда 240 000 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда жами 194 миллион 175 минг сўм бўлган 647 250 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер