Пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

2020 йил пахта йиғим-терими мавсуми ўз ниҳоясига етаётган бўлса-да, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобогарликка тортилган.
35 нафар мансабдор шахсга мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юзасидан 372 млн. 410 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарима, банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратиш, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган меъёрларда бериш масалалари юзасидан 123 нафар мансабдор шахсларга 204 млн. 937 минг сўм миқдорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг