Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаяптими?

10:00 06 Октябр 2021 Жамият
93 0

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб, пахта далаларидаги теримчилар билан учрашдилар.

Суҳбат чоғида сенаторлар, энг аввало, теримчилар мавсумга ҳеч қандай мажбурловларсиз жалб қилингани, меҳнатига муносиб ҳақ тўланаётгани, яратилган шарт-шароитлар билан қизиқмоқда.

Улар учун иссиқ овқат ташкил этилиб, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматлар йўлга қўйилган. Жорий йилда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун биринчи теримда — 1 200 сўмдан, иккинчи теримда 1 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш кераклиги тушунтирилди.

2021 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш масалаларини яқиндан ўрганиш, фуқаролар мурожаатлари билан жойида ишлаш мақсадига қаратилган бундай тадбирлар ҳудудларда давом эттириляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?