«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан Германиянг «Hugo Boss», «Pierre Cardin» каби брендлари, Кореянинг «The North Face» бренди, Италия, Испания, Франция каби давлатларнинг турли брендларига маҳсулот етказиб берилмоқда

07:03 25 Ноябрь 2022 Жамият
348 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.

Ўзбекистонда пахтачилик соҳасида BCI (Better Cotton Initiative) стандарти татбиқ этилиши инвесторлар, жаҳон брендлари ва чакана савдо корхоналари ишончига сазовор бўлган фермердан то тўқимачилик корхонасигача кузатиб бориш механизмига эга, ижтимоий масъулиятли ва экологик жиҳатдан барқарор пахта етиштиришнинг ишончли тизимини яратишни таъминлайди.

«BCI лицензиялаш» ёрдамида ишлаб чиқарилган пахта, тола ва тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон бозорларида ҳеч қандай чекловларсиз тўғридан-тўғри сотиш имконияти яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?