«Ўзгидромет» водий аҳолисини сел хавфидан огоҳлантирди

15:32 14 Июль 2021 Жамият
565 0

2021 йил 15-16 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи мавжуд. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, 13 июль куни Косонсой сойидан максимал 60 м³/с миқдордаги сел-сув тошқини ўтган. Бу Косонсой сойи учун максимал миқдор эмас. Косонсой сойида сел ҳодисалари 1878 йилдан бошлаб рўйхатга олиб келинади. Сойда сел ҳодисалари, асосан, апрель—июль ойларида ҳосил бўлади. Косонсой сойида тез-тез сел ҳодисалари кузатилган бўлиб, 1964 йил 27−28 июль кунлари — секундига 278 кубометр, 1988 йил 10 майда — секундига 200 кубометр, 1992 йил 25 майда — 250 кубометрни ташкил этган.

«Ўзгидромет» аҳолини 14—17 июль кунлари Қирғизистон билан чегарадош бўлган ҳудудлардаги дам олиш масканларига бормасликка чақирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?