“Ўзэлтехсаноат” АК Россия компанияси билан тиббий техника ишлаб чиқариш бўйича қиймати 10,0 млн. АҚШ доллари тенг бўлган янги лойиҳани амалга оширади

12:25 19 Октябр 2018 Иқтисодиёт
1557 0

Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида илк бор “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилди.

Форум доирасида Ўзбекистон билан Россия ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари, жумладан 2019-2024 йилларда Ўзбекистон-Россия ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида электротехника саноати йўналишидаги меморандум имзоланди.

Форум доирасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Россиянинг нуфузли компаниялари ўртасида 4 та келишув ҳамда компания таркибига кирувчи корхоналар ўртасида кабель-ўтказгич маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 10 млн долларлик шартнома имзоланди.

Даставвал Россиянинг “Чебоксар электроаппарат заводи” АЖ билан “Ўзбекистон Республикасида юқори кучланишли ўзгарувчан частотали ўтказгичҳамда юқори вольтли электр двигателларни енгил ишга тушириш қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси бўйича келишувга эришилган бўлса, «Медицинские технологии Лтд» АЖ ҳамда «С.П.Гелпик» МЧЖ билан “Ўзбекистон Республикасида юқори технологияли рақамли тиббий рентген диагностика асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш”, “Нура Инвест” МЧЖ билан “Аккумлятор батареялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, шунингдек "Индастриал Холдинг" МЧЖ билан “Ўзбекистон Республикасида замонавий кабел ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари доирасида икки томонлама меморандумлар имзоланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи “Андижонкабел” АЖ ҚК ва «Ташэлектроаппарат» МЧЖ қўшма корхоналари Россия компаниялари инвестицияси иштирокида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ушбу корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Ўтган 2017 йил якуни бўйича Россия давлатига экспорт ҳажми 21,3 млн АҚШ долларини ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 9 ойи давомида умумий қиймати 14,4 млн. долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди. Келгуси 2019 йилда экспорт ҳажмини 1,5 баробарга ошириш кўзда тутилган.

«Медицинские технологии ЛТД» АЖ Президенти Анатолий Дабаговнинг таъкидлашича, “Ўзэлтехсаноат” АК билан юқори технологияли рақамли рентген-диагностика асбоб-ускуналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳага келишиб олган. Россия Ўзбекистон тиббиёти йўлида амалга оширилаётган ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирган. Ушбу лойиҳа 2019-2021 йиллар давомида қўшма корхона кўринишида ташкил этилади ва бу мақсадлар учун 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар киритиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?