Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган экин ер майдонлари аниқланди

19:17 01 Февраль 2023 Жамият
460 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.А. “Ф.Х.” фермер хўжалигининг суғориладиган экин ер майдонининг 20 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, жами 98 метр кв. сувли ер майдонида 5 хонали уй-жой қурилишини амалга ошираётганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.О. "Жўйрабод” МФЙдаги “R.J.” фермер хўжалигига қарашли юқори бонитетли суғориладиган ер майдонининг 7 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда чорвага мўлжалланган бино қурганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер