"Ўзбекнефтегаз": “UNG Petro” корхонаси мотор мойлари ва антифриз ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

«Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси ва топшириғига биноан, Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғи “UNG Petro корхонаси юқори сифатли мотор мойларини, антифриз ва автомобиллар учун бошқа керак бўлувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли ушбу корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва истеъмолчиларга хизмат қилиш турини кенгайтириш мақсадида юқори сифатли мотор мойлари, антифриз ва бошқа шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Корхона раҳбари Мирзоҳид Мусаевнинг маълум қилишича, хориждан импорт қилинган, хусусан Германия, Хитой ва бошқа давлатлардан импорт қилинган присадкаларни қўшиш орқали Европа стандартларига жавоб берувчи мотор мойлари тайёрланмоқда.
“UNG Petro” корхонаси, шунингдек, антифриз маҳсулотини ҳам сотувга чиқармоқда.
Ушбу маҳсулотлар асосан Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар ҳудудида жойлашган мотор мойларини алмаштириш шохобчалари орқали жорий йилнинг 9 июнь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг