Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 12 сентябрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

00:33 12 Сентябр 2022 Жамият
655 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 12 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 24-26° бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер