Ўзбекистоннинг ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради — ШҲТ собиқ Бош котиби

22:01 12 Сентябр 2022 Сиёсат
908 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ниҳоясига етмоқда. Сизнингча, бу давр қанчалик самарали ва сермаҳсул бўлди. Тошкентнинг қайси ташаббусларини алоҳида таъкидлашни истардингиз ва нима учун?

Рашид Алимов, Тожикистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси профессори, ШҲТнинг собиқ Бош котиби:

«Раислик қилувчи томон доим лидердир, у йўналишни белгилайди. Аммо Ўзбекистон нафақат ўтган йил, балки қарийб 4 йилдан буён ШҲТнинг 2018 йилда Синдао (Хитой) да ўтган саммитидан бошлаб йўналиш бериб келяпти. Мамлакатингиз ташаббуслари туфайли ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Гап миқдорда эмас, балки бу тадбирларнинг самарадорлигида. Иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ШҲТ фаолиятининг асосий қисмини бойитган ва ташкилот фаолиятидаги бўшлиқларни тўлдирган қатор ташаббуслар билан чиқди.

Хусусан, транспорт алоқаси билан боғлиқ масалаларни эслатиб ўтмоқчиман. Масалан, 2014 йилда Душанбеда автомобиль ташишлари учун қулай шарт-шароитлари яратиш бўйича келишув қабул қилинган. Ўзбекистон темир йўл ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ташаббус билан чиққан, бу темир йўл тармоқлари ривожига таъсир кўрсатади. Бу, айниқса, ШҲТ мамлакатларининг ташқи савдо айланмаси 7,5 трлн. доллар, ички савдо айланмаси ушбу ҳажмнинг атиги 10 фоизини ташкил этаётган бир шароитда аҳамиятлидир. Яъни, ШҲТ «иқтисодий ғилдираги» албатта ўз изини кенгайтириши керак.

ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан 32% га ошган. Марказий Осиёнинг денгиз йўлларига чиқа олмайдиган давлатлари бу муваффақиятлардан айниқса манфаатдор. Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти ҳали ҳам жаҳон бозорларидан энг кўп узилган иқтисодиётлар қаторида қолмоқда. Ўзбекистоннинг транспорт алоқасини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади. Улар минтақани денгиз ва океанларга «яқинлаштиришга» имкон беради».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер