Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида 31 октябрь куни ёмғир ёғади

23:21 30 Октябр 2022 Жамият
929 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 31 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 14-16° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуқ гача, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер