Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида 11 сентябрь куни ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин

00:34 11 Сентябр 2022 Жамият
808 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 11 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 23-25° бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси
18-23°, кундузи 34-39° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18-23° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер