Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб миллиард долларга камайди

10:08 23 Август 2022 Иқтисодиёт
938 0

Фото: Архив сурат

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 976,2 миллион долларга камайиб, 34,6 миллиард долларга тушди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида келтирилган.

Олтиннинг жисмоний ҳажми 12 миллион трой унцияни ташкил этди, қиймати 21,2 миллиард доллардан 21 миллиард 78 миллион долларга тушди.

Валюта захиралари 13,3 миллиард доллардан 12,4 миллиард долларга қисқарди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида захираларда бироз ўсиш кузатилганди. Ундан олдин катта таназзул юз берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер