Ўзбекистоннинг крикет жамоаси Ҳиндистон жамоасини мағлуб этди

18:24 21 Июнь 2021 Спорт
1013 0

Жорий йилнинг 20 июнь куни   куни пойтахтимиздаги  Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли  спорт мажмуасида Ўзбекистон крикет федерацияси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва қўшма корхоналари вакиллари  билан ҳамкорлигида крикет бўйича иккинчи ўртоқлик мусобақасини  ўтказди.

Мазкур ҳамкорликдаги дўстона учрашувда Қашқадарёнинг «Барлос» крикет клуби жамоаси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда мамлакатимизда яшаб, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ҳиндистонликлардан иборат “India Club Tashkent” клуби жамоасига қарши баҳс олиб боришди.  

Муросасиз ва шиддатли ўтган ушбу ўйинда Қашқадарё вилоятининг мазкур «Барлос» жамоаси  “India Club Tashkent” жамоасига муносиб қаршилик кўрсатиб, икки бўлимдан иборат ўйин якунига кўра,  4 очко фарқи  билан (75:71)  ғалаба қозониб,  ғолибликка эришди.

Маълумот учун, “India Club Tashkent” жамоаси ўтган ойнинг 6 май санасидаги ўртоқлик учрашувида Тошкентнинг «Анфа» жамоасига қарши ўйинда ҳам 1 очко фарқи билан мағлубиятга учраган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер