Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари Европа шаҳарлари қаторида яшил қопламалар тизимига киритилади
Швейцарияга ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби, БМТ бош котиби ўринбосари О. Алгаерова, ЕИК Атроф-муҳит департаменти директори М. Кайнер, ЕИК минтақавий маслаҳатчиси С. Раднаарагчаа ва Ҳавонинг узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция (Ҳаво конвенцияси) котиби А. Караджова ўртасида учрашув ўтказилди.
2 май куни бўлиб ўтган учрашувда О. Алгаерова Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил этилганлиги таъкидлаб, бунинг учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. У форум “яшил” инвестициялар, транспорт, туризм, таълим ва бошқа муҳим соҳаларни ривожлантириш учун минтақавий хабга айланаётганини таъкидлади.
Ўз ўрнида “яшил” инвестициялар, хусусан, чиқинди ва карбон ташламаларни ҳисоблаш тизими соҳасига хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар учун давлат-хусусий шерикчилиги тизимини халқаро стандартларга ва принципларга асосан оптималлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЕИК халқаро экспертлари томонидан қайта кўриб чиқилиши бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши юқори даражага кўтарилганини ҳисобга олган ҳолда Ҳаво конвенцияси котиби билан конвенцияга аъзо бўлиш истиқболлари ва ратификация даврида халқаро методология, ҳуқуқий инструментлар ва илғор тажриба асосида ҳаво сифатини яхшилаш учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишилди.
Таъкидлаш жоизки, БМТ бош котиби ўринбосари форум доирасида Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти йиғилиши доирасида Регистонда экилган дарахтларни алоҳида эътироф этди. Бу айнан ЕИКнинг “Шаҳарларда дарахтлар” ташаббусида намуна сифатида намойиш этилишини маълум қилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Шаҳарларда дарахтлар” ташаббусига “Яшил макон” доирасида экилган дарахтлар статистикасини интеграция қилиш ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларини Европа шаҳарлари қаторида яшил қопламалар тизимига киритишга келишилди.
Учрашув якунида БМТ Европа иқтисодий комиссияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбири – чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-Томонлар конференцияси (CMS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига таклиф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг