Ўзбекистоннинг барча туманларида ID-карта олиш учун имконият яратилган

17:20 12 Январь 2021 Жамият
330 0

Хорижга чиқиш паспортини вақтинча рўйхатдан ўтган турар жойдан олишга доир лойиҳа ишлаб чиқиляпти, дедингиз. ID-карталар бўйича ҳам шундай енгиллик яратиладими? Яъни фуқаролар мамлакатнинг исталган ҳудудидан ID-карта олиш имконига эга бўладими?

АОКАдаги брифингда берилган ушбу саволга ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари Фазлиддин Усмонов ва Бурхон Акрамов саволларга жавоб қайтарди:

— Тегишли Фармонга кўра, ID-карта олиш жараёни эктерриториал хусусиятга эга. Яъни хоҳлаган тумандан ID-карта олиш учун имконият яратилган.

Тошкент шаҳридами ё бошқа вилоят миқёсидами, фуқаролар ўзи истаган, яқин миграция бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

Бунинг учун паспорт ё унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим қилиш кифоя.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?