Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 21 январь куни қор ёғади

«Ўзгидромет» 21 январь, жума куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида бўлади
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Навоий вилоятиниг шимолида 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
- Дардоқдан чиққан қаҳрамон
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- ОТМларга қабул квоталари эълон қилинди
- Германия ташқи ишлар вазири Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг