Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 март куни ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучайиши мумкин

Фото: Архив сурат
Республика Гидрометеорология маркази 18 март, шанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 21-23° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25°илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25°илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°илиқ, кундузи 21-26°илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ, кундузи 20-25°илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°илиқ, кундузи 10-15°илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди
- “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
- “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити. Иккинчи кундан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи самарали бўлди
- Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг