Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 август куни чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

21:04 09 Август 2022 Жамият
619 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» республика бўйича 10 августга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер