Ўзбекистоннинг 28 олий ўқув юрти TOP-1 000 талик рейтингга кириш учун даъвогар сифатида қайд этилди

16:13 12 Октябр 2022 Жамият
357 0

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлиги ўзининг World University Rankings – 2023 рейтинг натижаларини эълон қилди.

Эътиборлиси, бу йил республикамизнинг яна 18 та олий таълим муассасаси “reporter” мақомида қайд этилиши билан TOP-1 000 талик рейтингдан жой олиш учун давогарлар 10 тадан 28 тага етди.

Қувонарлиси, улар орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 5 та олий таълим муассасаси ҳам ўрин олди.

Улар қуйидагилар:

— Тошкент тиббиёт академияси;

— Тошкент педагогика тиббиёт институти;

— Тошкент давлат стоматология интитути;

— Тошкент фармацевтика институти;

— Андижон давлат тиббиёт институти.

Ушбу рейтингда университетларнинг 4 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди: ўқитиш, тадқиқот, таълим сифати ва халқаро истиқболлар.

Мазкур 28 та олий таълим муассасаси THEнинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида танланиб, бунда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 1 799 та университет қайд этилди, бундан ташқари 526 та университет “reporter”, яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер