Ўзбекистонликларнинг Россия Федерациясидаги меҳнат фаолияти қонун доирасида расмийлаштирилади

Бугун аксарият юртдошларимиз хорижда, хусусан, Россия Федерациясида меҳнат қилмоқда. Афсуски, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кўрилмаган. Бироқ, олиб борилаётган хайрли ишлар натижасида келгусида бундай бўлишига йўл қўйилмайди. Хусусан, Андижон вилоятида хорижда меҳнат қилишни хоҳловчилар учун махсус Мигрантлар тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда. Бунинг учун собиқ коллеж биносини марказга мослаштириш ишлари олиб бориляпти. Қолаверса, хорижлик иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда. Жумладан, Россия Федерацияда ҳамюртларимизнинг қонуний меҳнат фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида бир қанча ишларга асос солинди. Россия халқлар дўстлиги университети ваколатхонаси раҳбари А. В. Колесников ҳамда Малака ошириш ўқув марказининг бош директори Ю. В. Насоновларнинг Андижон вилоятига ташрифидан кўзланган мақсад ҳам шу масалалар ижобатига қаратилган.
Россиялик ҳамкорларнинг вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан музокараси давомида иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақидаги талабномаларини Ташқи Миграция Масалалари Агентлигининг Андижон вилоятидаги филиалига топшириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Айтиш жоиз, келишувлар натижасида дастлаб 4,5 минг нафар юртдошларимиз Россия Федерациясига қонуний тарзда ишлаш учун юборилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг