Ўзбекистонликлар учун Умра нархи оширилмайдиган бўлди

07:28 21 Март 2022 Жамият
1757 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳамкор ширкат вакиллари билан Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра зиёрати юзасидан музокаралар олиб борилган ва белгиланадиган нарх бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Таъкидланишича, Саудия Арабистонидаги мавжуд шароитдан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш нархлари ошаётган бўлсада, саъй-ҳаракатлар натижасида Шаввол ойида (Рамазон ойидан кейин) Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари учун амалдаги мавжуд қиймат сақлаб қолинади.

Мусулмонлар идораси талаб ва истакларини инобатга олиб, Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер