Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?

17:14 10 Май 2021 Сиёсат
2497 0

Бугун, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 14–15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?