Ўзбекистонлик замонавий бешкурашчилар Олимпия ўйинларида дебют қилди. Натижа қандай?

12:41 05 Август 2021 Спорт
691 0

Токио-2020 Олимпия ўйинларида спортчиларимиз забт этган янги спорт тури замонавий бешкураш бўлди. Бугун ушбу спорт турида саралаш баҳслари бошланди.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақада Алисе Фахрутдинова курашга киришди. Регламентга кўра, дастлаб қиличбозлик бўйича беллашувлар бўлиб ўтди, деб хабар берди МОҚ.

Ҳамюртимиз 35 жангдан 16 тасидан ғалаба қозонди ва бу унга 196 очко тақдим қилди. Ҳозирча вакиламиз 22-поғонада кетмоқда. Бугун, шунингдек, эркаклар ўртасида яна бир вакилимиз Александр Савкин ҳам қиличбозлик бўйича жангларини ўтказади. Мусобақанинг қолган дастурларида юртимизда Олимпия спорт турлари географиясини кенгайтирган замонавий бешкурашчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер