Ўзбекистонлик ёш олимнинг илмий иши халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди

14:12 24 Сентябр 2022 Жамият
1043 0

Сан Диего университети Илмий кенгаши

Самарқандлик ёш тадқиқотчи Муҳаммадхон Солиевнинг қишлоқ ёшларининг ишга кириш ва амалий кўникмаларини ошириш бўйича қилган илмий иши Америка ва Канада олимлари томонидан муҳокама қилинди ва юксак эътироф этилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг мустақил изланувчиси, ҳозирги кунда Сан Диего университетида маъруза ўқиётган ва илмий изланиш олиб бораётган ёш олим Муҳаммадхон Солиев, ўз илмий ишини Америка Қўшма Штатининг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Сан Диего университетининг илмий кенгашига тақдим этди. Мазкур изланиш мамлакатимизда долзарб бўлган муаммолардан бири «Қишлоқ жойлардаги ишсизлик ва қандай қилиб қисқа курслар (асосан хорижий тиллар ва IT соҳаларида) ташкил этган ҳолда қишлоқ ёшлари тил ва замонавий касбларни эгаллашга таъсири» мавзусида бўлиб, бунда қишлоқ ҳудудларидаги ишсизлик масаласи глобал статистикаси ҳам чуқур таҳлил қилинган.

Сан Диего университети Американинг Бизнес соҳасида энг кучли 20 та олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, 1897 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда 35 мингдан зиёд талаба 300 дан ортиқ йўналишда таҳсил олаётган мазкур университетдан сўнгги 100 йил ичида кўплаб олимлар, Нобел мукофоти лауреатларни чиқарган.

АҚШнинг Халқаро Алоқалар илмий изланиш миллий институти директори Нанси Николсон хоним мазкур илмий изланиш ҳақида сўзга чиқиб қуйидагиларни айтди: «Қувонарлиси мазкур илмий иш фақат назарий таҳлил эмас, балки амалиётга бевосита татбиқ этиладиган аниқ инструментлар ва йўналишларни ўз ичида мужассамлаштирган».

Муҳаммадхоннинг илмий раҳбари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директори ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Фарҳод Аҳроров айтишича, ҳозирги кунда ўзбек олимлари қилаётган янгиликларнинг дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши бу сўнгги 5-6 йилда мамлакатимизда илм-фан ва олий таълим соҳасига берилаётган эътиборнинг натижасидир.

Мазкур Илмий иш барча халқаро олимлар ва профессорлардан томонидан юқори баҳоланиб, ҳимоясини Ўзбекистонда эмас АҚШнинг ўзида ташкил этиш таклифи берилди. Ҳосслер номидаги илмий-изланиш институти профессори Мартина Мастин хоним мазкур илмий иш ҳимоясида бевосита қатнашиш истагини билдирди ва илмий изланишда кўрсатилган масалалар у туғилиб вояга етган Чехия Республикасида ҳам тааллуқли эканлиги, инглиз тилида ёзилган мазкур диссертация чоп этилгандан кейин Чехияда ҳам ишлатилиши мумкинлигини айтди.

«Мазкур PhD диссертациясида очилган мавзу Ўзбекистонда ҳозирги кунда энг актуал муаммолардан бири — ишсизлик ҳамда қандай қилиб қисқа таълим дастурлари орқали қишлоқ жойларида ёшларимизни замонавий касбларга ўргатиш орқали муаммони ҳал қилишнинг ҳам назарий, ҳам амалий йўналишларини аниқ белгилаб беради», дейди ёш олим Муҳаммадхон Солиев

Парвиз Субхонқулов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилоят вакиллиги лойиҳалар менежери.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер