Ўзбекистонлик уруш фахрийларига ажратилган тўловлар Россия ва бошқа давлатлардан кўпроқ экани маълум бўлди

13:45 04 Май 2021 Жамият
1080 0

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан II жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм, яъни $1143 миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Бу, Россия ($258-323), Украина ($22-171), Беларус ($246-758), Қирғизистон ($825) ва Озарбайжонга ($900дан кам) нисбатан юқори.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда тўлов миқдори ҳар йили ўсиб бормоқда: 2017 й. – 2 млн, 2018 й. – 5 млн, 2019 й. – 7,5 млн, 2020 й. – 10 млн.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?